Эзгулик унутилмайди
  • 05 Ноябрь 2017

Эзгулик унутилмайди

Атоқли давлат арбоби ва таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг Қизилқум ҳудудидаги беҳисоб ер ости қазилма бойликларини ўзлаштириш, кон-металлургия соҳасини ривожлантириш ва бу ердаги  инфратузилмани мустаҳкамлашдаги хизматлари беқиёс. Унинг ташаббуслари асосида Қизилқум саҳросида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Зафаробод каби шаҳар ва қўрғончалар қад кўтарган. Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинатини, унинг ҳудудида қурилаётган иншоотларни шахсан ўзи бориб кўрган, лойиҳалар юзасидан амалий таклифлар билдирган.

Мамлакатимиз саноатини тез ва жадал ривожлантиришга қўшган улкан хизматларининг яна бир ифодаси сифатида 1980 йилда Жиззах вилояти ўаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Маржонбулоқ шаҳрининг бунёд этилганини кўрсатиш мумкин. Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги арафасида янада кўркам қиёфа касб этган шаҳар хиёбонида бўлиб ўтган хотира тадбирида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

— Бугун Шароф ота қадам ранжида қилган мана шу жойларда туриб, у киши орзулаган ишларнинг ижобат бўлаётганига гувоҳмиз, — дейди маржонбулоқлик Малик ота Пардаев. — Эзгулик, саховат, элу юрт истиқболи учун амалга оширилган улуғ саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик қалбимизда мангу яшайди.

Азамат ЗАРИПОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn