Интернет туну-кун кузатилади
  • 02 Ноябрь 2017

Интернет туну-кун кузатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 30 октябрда «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.  

У Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлилий бош бошқармасининг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш хизмати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси матбуот гуруҳлари негизида ташкил этилади. Матбуот хизматини Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошқаради. Бошқарма раҳбари Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг матбуот котиби ҳам ҳисобланади. 

Матбуот хизмати тизимига: Бошқарма, «Postda» – «На посту» газеталари, «Qalqon» – «Щит» журналларининг бирлашган таҳририятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаса, соҳавий хизматлар ва таълим муассасаларининг матбуот гуруҳлари киради. 

Матбуот хизмати вазифалари орасида ОАВ ва интернет тармоғида пайдо бўлаётган ҳамда ички ишлар идоралари обрўсига путур етказувчи материалларни туну кун кузатиш ва таҳлил қилиш киради. Бу каби ахборотларга зудлик билан чоралар кўрилади. 

Бундан ташқари, 2017 йил 1 декабрдан эътиборан кенг жамоатчиликда акс-садо берган воқеаларни ўз вақтида ва ишончли равишда, хусусан Ички ишлар вазирлиги ваколатли мулозимларининг эфир орқали ёритиш тартиби тасдиқланади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn