«Халқ қабулхоналари — самарали ва шаффоф тизим»
  • 02 Ноябрь 2017

«Халқ қабулхоналари — самарали ва шаффоф тизим»

 

Жиззахга ташриф буюрган германиялик экспертлар шундай эътироф этишмоқда.

Президентимиз ташаббусига кўра, жойларда Халқ қабулхоналари ташкил қилиниши аҳоли мурожаатлари билан ишлашда ортиқча расмиятчилик, сансалорлик каби иллатларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, мазкур тузилма фуқароларни ўйлантираётган муаммо ва камчиликларни самарали ҳал этиш имконини бераётир. Қолаверса, у юртимиз ҳудудларидаги ҳақиқий ҳолатни холисона ўрганишда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.

Яқинда германиялик бир гуруҳ экспертлар Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхоналарида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ўз саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар. Шунингдек, мурожаат қилиб келган фуқаролар билан суҳбатлашиб, Халқ қабулхоналарининг қанчалик самарали фаолият кўрсатаётганлиги билан қизиқдилар.

— Юртингизда йўлга қўйилган халқ билан мулоқотнинг мутлақо янги тизими — Халқ қабулхоналари фаолияти бизда катта таассурот уйғотди, — дейди профессор Герта Доблер-Гмелин. — Бу ердаги ходимларнинг фуқароларга бўлган муносабати устидан ҳам назорат ўрнатилгани диққатга сазовор. Бу ҳар томонлама самарали ва шаффоф тизимдир.

Шунингдек, учрашув жараёнида меҳмонларга эркин иқтисодий зоналар, жалб этилаётган хорижий инвестициялар тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn