Қисқа сатрларда
  • 20 Май 2014

Қисқа сатрларда

* Шу кунларда Истиқлолимизнинг 23 йиллиги муносабати билан Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

* “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига “Саломатлик” поезди жўнатилди.

* Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида “Кардиологияда юқори технологик даволаш ва диагностика усулларининг татбиқ этилиши” мавзуида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Тадбир доирасида республикамизнинг етакчи кардиологлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб, юрак хасталикларини даволашда замонавий усуллардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

* Гулистонда “Юксак маънавиятли авлод” республика иқтидорли ёшлар фестивалининг Сирдарё вилояти босқичи якунига етди. Унда ёшлар Президент асарлари билимдони, илм-фан, тасвирий ва амалий санъат, миллий мусиқа ҳамда санъат, бадиий ижод каби йўналишлар бўйича ўз билим ва истеъдодини намойиш этди.

* Термизда “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва вазифаларига бағишланган давра суҳбатида маҳаллий оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш, ёш журналистлар малакасини, соҳа ходимлари масъулиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

* Андижонда бўлиб ўтган “Соғлом бола — соғлом ва аҳил оиланинг меваси” мавзуидаги илмий-амалий анжуманда фарзанд тарбияси, эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлиги муҳокама этилди.

«Халқ сўзи»  мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn