Диққат, танлов! «Янги нигоҳ»
  • 17 Май 2014

Диққат, танлов! «Янги нигоҳ»

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда “Янги нигоҳ” видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади:
Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб этиш, медиа маҳсулотларнинг кенг тарқалган тури — видеороликлар ёрдамида мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.
Танлов номинациялари:
— “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”;
— “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”;
— “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”;
— “Видеоролик сценарийси учун энг яхши ғоя”;
— “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик”.
Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
— Ижодий ишларни қабул қилиш — 2014 йилнинг 1 октябригача.
— Fолибларни аниқлаш ва тақдирлаш маросимини ташкил этиш — 2014 йилнинг 15 ноябригача.
Танловда таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари, ижодий бирлашмалар, марказ ҳамда клублар аъзолари, журналистлар, видеомаҳсулотлар яратиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Ижодий ишлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман (шаҳар), вилоят кенгашларида қабул қилинади.
Батафсил маълумотларни www.kamolot.uz сайти ва (8 371) 241-02-72, 241-00-50 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn