Қисқа сатрларда
  • 14 Май 2014

Қисқа сатрларда

* Самарқандда вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари масъул ходимлари малакасини оширишга бағишланган ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга ахборот хизмати ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, брифинглар ўтказиш тартиблари, интернетдан самарали фойдаланиш юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

* “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган “Менинг бизнес ғоям” республика танловининг Бухоро вилояти босқичида ғолибликка эришган  ёшларга банк кредитлари ажратиш бўйича сертификатлар топширилди. Ўн нафар битирувчи эса танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

* Термиз шаҳрида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” шиори остида ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Якунда “Йилнинг энг намунали ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг намунали ёш фермери”, “Йилнинг энг намунали ёш ҳунарманди” йўналишлари бўйича ғолиблар номи эълон қилинди. Эндиликда улар кўргазманинг мамлакат босқичида иштирок этади.

* Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Соғлом бола йилига бағишланган “Фарҳод” марваридлари” концерт дастури намойиши бўлиб ўтди. Навоий кон-металлургия комбинати томонидан ташкил этилган ушбу тадбирдан комбинатга қарашли “Фарҳод” маданият саройининг энг яхши ижодий жамоалари, рақс дасталари ва ансамбллари чиқишлари ўрин олди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn