Коллеж битирувчиларига тикув машиналари топширилди
  • 13 Май 2014

Коллеж битирувчиларига тикув машиналари топширилди

Юртимизда коллеж битирувчиларига молия муассасалари кўмагида сармоя ва зарурий дастгоҳ ҳамда ускуналар ажратилиши бўлажак мутахассисларнинг бизнесни бошлашларида қўл келаётир.

Хатирчи туманидаги тиббиёт коллежининг 200 нафар битирувчиси ҳам ана шундай имкониятга эга бўлди. Яъни тижорат банки томонидан ажратилган 130 миллион сўм эвазига уларга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “Janome” русумли илғор тикув машиналари топширилди.

— Либослар дизайнини яратишга қизиқаман, — дейди Зуҳра Тўрақулова. —  Чеварлик борасида ҳам маълум кўникмаларим бор. Қолаверса, банк кўмагида ташкил этилган ўқув курсларида дугоналарим билан бирга тикувчилик сирларини ўзлаштирдик. Энди бизга берилган дастгоҳлар ёрдамида қўшимча даромад топиш лойиҳасини тузаяпмиз.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn