Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик байрами
  • 31 Август 2017

Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик байрами

Жиззахда мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон — умумий уйимиз” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Дин ишлари бўйича ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат ҳамда элатлар, миллий маданий марказлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Фестивалнинг очилиш маросимида юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида миллатлараро дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда миллий маданий марказларнинг ҳам муносиб ўрни борлиги таъкидланди.

Фестиваль доирасида Жиззах шаҳридаги 1-мусиқа мактабида “Инсон манфаатлари — улуғ қадрият” деб номланган кўргазма ва “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи — олий неъмат” мавзуида илмий-амалий семинар ҳам ўтказилди. Шунингдек, вилоят миллий маданий марказлари томонидан амалий санъат ҳамда ҳунармандчилик, турли тиллардаги тарихий, бадиий, публицистик китоблар кўргазмалари уюштирилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn