Бунёдкор ёшлар шижоати
  • 12 Июль 2017

Бунёдкор ёшлар шижоати

Олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат гуруҳларнинг ҳар ёзги таътил мавсумида қишлоқ хўжалиги ва бунёдкорлик ишларига яқиндан ёрдам бериши эзгу анъанага айланган. Бу йил мазкур юмушларга маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ҳам жалб қилингани алоҳида аҳамият касб этаётир.

— Жиззахлик навқирон авлод вакиллари “Бунёдкор” гуруҳларига бирлашиб, вилоятда олиб борилаётган қурилиш ҳамда ободончилик ишларида фаол қатнашмоқда, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти бўлими раҳбари Ориф Шукуров. — Кўнгилли йигит-қизлар меҳнат тури ва шарт-шароитдан келиб чиқиб, махсус кийим-бош, тураржой, тиббий хизмат ҳамда иссиқ овқат билан таъминланаяпти. 

Айни пайтда воҳада “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракатида 3525 нафар навқирон авлод вакили иштирок этаётир. Ҳар бирига муайян ойлик маош бериб борилмоқда.  

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn