Ёшлар гиёҳвандликка қарши
  • 23 Июнь 2017

Ёшлар гиёҳвандликка қарши

“Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам рейдлар, учрашув ҳамда давра суҳбатлари уюштирилмоқда, профилактик тадбирларга жамоатчилик вакиллари кенг миқёсда жалб қилинаяпти.

— Гиёҳвандлик ҳар қандай жамият тараққиётига рахна солади, — дейди Термиздаги 1-академик лицей директори Бекзод Холлозов. — Бу иллатга ружу қўйганлар, аввало, ўсмирларни ўз таъсири остига олишга интилиши бор гап. Шу асосда улар ўз “тегирмон”ларига сув қуймоқчи бўлишади. Таълим муассасамиз ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Биз — гиёҳвандликка қаршимиз!” тадбирида шу жиҳатларга алоҳида урғу берилди. Айни чоғда мавзу билан боғлиқ тарқатма материаллар ва буклетлар ўқувчиларга тақдим этилди. Эътиборлиси, ёшларимиз ўз чиқишлари орқали “аср вабоси”нинг аянчли оқибатлари ҳақида сўз юритиш баробарида, соғлом турмуш тарзи камолот пойдевори эканлигини ифодалаб беришди.

Вилоятимизнинг барча ҳудудида ушбу ойлик дастури асосида кенг кўламли тарғибот ҳамда профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Илҳом РАҲМАТОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn