Аҳоли фикри кенг ўрганилмоқда
  • 20 Июнь 2017

Аҳоли фикри кенг ўрганилмоқда

Шу кунларда Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг 9-синфдан кейинги таълим борасидаги фикри ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида мазкур мавзуда сўровнома ўтказилди. 20 июнь, яъни бугун республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида ушбу масала бўйича аҳолининг фикри ўрганилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

ахборот хизмати.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn