Миллий авиакомпания фаолияти яна бир бор эътироф этилди
  • 19 Июнь 2017

Миллий авиакомпания фаолияти яна бир бор эътироф этилди

Дунёга машҳур “Boeing” корпорацияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини “Boeing-787 Dreamliner” самолётининг муваффақиятли ва бехатар учишини таъминлаганлиги учун мукофотлади.

Миллий авиакомпаниямиз корпорациянинг ушбу янги авлод самолётидан ўтган йилнинг сентябрь ойидан фойдаланишни бошлаган эди. Айни пайтда “орзу лайнери”нинг Дубай, Деҳли, Амритсар, Истамбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, -Куала-Лумпур каби шаҳарларга қатнови амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 27 июлидан бошлаб эса авиакомпания “Boeing-787 Dreamliner” самолётида Тошкентдан Нью-Йоркка илк бор тўғридан-тўғри парвозни йўлга қўяди.

Ўтган йили “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда “Boeing” корпорацияси ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг 20 йиллиги кенг нишонланди. Қайд этиш жоизки, шу давр ичида ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама ривожланди. Миллий авиакомпаниямизнинг техника парклари замонавий самолётлар билан бойиши баробарида, муҳандис-техник ходимлар тайёрлаш йўналишида ҳам кенг кўламли амалий ишлар бажарилди. Ушбу эътироф эса ана шу ютуқларнинг яна бир яққол тасдиғи бўла олади.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn