Гиёҳвандлик — умр заволи
Версия для печати
  • 19 Июнь 2017

Гиёҳвандлик — умр заволи

Мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам “Гиёҳвандликка қарши кураш” ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамкорлигида уюштирилаётган учрашув, давра суҳбати ҳамда юзма-юз мулоқотларда асосий эътибор ёшларни бугунги куннинг глобал муаммоларидан бири бўлган гиёҳвандлик балосидан асрашга қаратилаяпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Бухоро архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Унда ёшлар, ота-оналар ҳамда ён-атрофдаги маҳаллаларда яшовчи фуқаролар иштирок этди.

— Бугун юртимизда навқирон авлоднинг таълим олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши, иқтидорини юзага чиқариши учун барча имконият ва қулайликлар мавжуд, — дейди вилоят наркология диспансери олий тоифали врач-наркологи А. Итолмасов. — Эртамиз эгаларининг комил инсон бўлиб шаклланишида оиладаги муҳит ҳам муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, орамизда ўз фарзанди тарбияси билан жиддий шуғулланишни унутиб қўйган ота-оналар учраб турибди. Назоратсиз қолган айрим ёшларимиз гиёҳвандлик кўчасига кириб қолаётгани ачинарлидир.

Учрашувда гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган “Умр заволи” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn