Ёшлар — гиёҳвандликка қарши
  • 10 Июнь 2017

Ёшлар — гиёҳвандликка қарши

Шу кунларда мамлакатимизда “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” ўтказилмоқда. Эътиборлиси, мазкур ойлик доирасида рейдлар, учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этилиб, кенг жамоатчилик вакиллари қамраб олинаётир. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмаяпти.

— Гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади, — дейди Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси масъул ходими З. Қаюмов. — Шу боис унга қарши юртимизда кескин чоралар кўрилмоқда, тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Шунга қарамай, айрим инсонларнинг мазкур заҳри қотилни етиштираётгани ёки унинг савдоси билан шуғулланаётгани ачинарлидир. Масалан, “Қорадори — 2017” тадбири давомида Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Ф. Бобоназаров гиёҳвандлик моддаси сотаётган вақтда қўлга -олинди. Унинг ёнидан 12 грамм марихуана топилди. Уйида эса гултувакда 34 туп гиёҳвандлик ўсимлиги ўстираётгани аниқланди. Ойлик доирасида бўлиб ўтаётган учрашувлар чоғида ана шундай мисолларни келтирган ҳолда, “аср вабоси”нинг зарарли оқибатлари хусусида кенг тушунтириш бераяпмиз. Энг муҳими, аҳоли, хусусан, ёшларимиз гиёҳвандлик  офат эканлигини тўла англаб етиб, унга қарши ўзларининг нафратини билдирмоқдалар.  

“Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” мамлакатимиз барча ҳудудида самарали давом эттирилмоқда.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn