Табиатни асраш — бурчимиз
  • 07 Июнь 2017

Табиатни асраш — бурчимиз

Атроф-муҳит, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни келажак авлодга бор таровати билан етказиш бурчимиздир.

Бугун ноёб ўсимлик ва ҳайвонларни асраш, дарё ҳамда кўлларни тоза сақлаш, табиатга етказилаётган салбий таъсирни камайтириш энг муҳим, кечиктириб бўлмайдиган вазифа ҳисобланади.

Бу ҳақда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида бўлиб ўтган тадбирда алоҳида таъкидланди. Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишлаб “Она-табиатни асрашга барча масъулдир” шиори остида ўтказилган мазкур анжуман Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамкорлигида уюштирилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларнинг экологик ва тиббий маданияти, билими, масъулиятини мунтазам ошириб боришдан иборат. Бинобарин, табиий муҳит, қолаверса, инсон саломатлиги муҳофазаси масалаларида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ёш авлодни она-Ватан ва табиатга меҳр-муҳаббат руҳида камол топтиришга хизмат қилади.

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn