Самимий мулоқотлар
  • 31 Май 2017

Самимий мулоқотлар

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” ғоясини ўзида мужассам этган тарғибот тадбирлари барча жойда бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Таниқли актёрлар, шоир ва ёзувчилар ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари тўрт кун мобайнида вилоятдаги мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, спорт, маданият ва санъат масканлари, Меҳрибонлик ҳамда Мурувват уйлари, ҳарбий қисмлар ва маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” номли китобида илгари сурилган ғоялар, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, юртдошларимиз ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳақида самимий суҳбат қурдилар. 

Айниқса, Китоб, Деҳқонобод, Муборак, Миришкор, Яккабоғ, ўузор, Касби ва Косон туманларидаги мактаблар, касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтган қизғин учрашувлар давомида концерт дастурлари ҳам намойиш этилгани каттаю кичикка завқу шавқ улашди. 

Тарғибот тадбирларида йигит-қизлар юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, ҳаётимизда рўй бераётган демократик ўзгариш ва янгиланишлар билан яқиндан таништирилди. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn