Орзулар рўёбга чиққан кун
  • 27 Май 2017

Орзулар рўёбга чиққан кун

“Ўзбекистон Республикаси фуқароси” деган ном қалбимизда ҳамиша фахр-ифтихор туйғусини уйғотади. Яқинда юртдошларимизнинг яна бир гуруҳи ана шундай шарафга муяссар бўлди. Улар орасида Бухоро вилояти вакиллари ҳам бор.

— Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Фармони асосида кўп йиллик орзуим ушалди, — дейди Гулноз Саламатина. — Менга Ўзбекистон Республикаси -фуқаролиги паспорти тантанали равишда топширилди. Бундан бениҳоя хурсандман. Тадбиркорлик билан шуғулланаяпман. Юртимиз, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқдаман. Ўзбекистон фуқароси бўлиш кучимга куч қўшади. Бор билим ва -салоҳиятимни жонажон Ватаним равнақига сарфлайман.

Бир гуруҳ юртдошларимизга фуқаролик паспортини топширишга бағишлаб -ўтказилган маросимда ана шундай самимий сўзлар янгради. Тадбирда сўз олганлар -Ўзбекистонимизнинг барча фуқаролари каби тенг ҳуқуққа эга бўлишгани учун -Президентимиздан миннатдор эканлигини изҳор қилишди.

Худди шундай маросим Сирдарё вилояти ҳокимлигида ҳам ўтди. Бу ерда турли объектив ва бошқа ҳаётий сабабларга кўра маълум муддат чет элда бўлган, аммо Ўзбекистонни жонажон Ватани деб билган бир гуруҳ шахслар республикамиз -фуқаролиги паспортини қабул қилиб олди. Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” электр устаси Валентин Кубединов — улардан бири.

— Бу қувончли кунни йигирма йилдан зиёд кутдим, — дейди В. Кубединов. — Шунга қарамай, ўтган даврда бетакрор юртимизнинг тўлақонли фарзандиман, деган қатъий ишонч билан яшадим. Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишни бош мақсадим, деб билдим. Мана, бунинг мукофоти! Ўзбекистон фуқароси бўлишдек энг улуғ орзуим рўёбга чиқди.

Жиззахда уюштирилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортига эга бўлганлар орасида мирзачўллик Музаффар Сатторов ҳам бор. У ҳозир мазкур тумандаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

— Бугун нафақат мен, балки оила аъзоларимнинг ҳам қувончи чексиз, — дейди М. Сатторов. — Давлатимиз раҳбари Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон паспорти берилди. Энди бахти тўкис инсонман. Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашаман, -бемалол хорижга чиқишим мумкин. Ҳар бир фуқаро тақдири учун қайғураётган -Президентимизга раҳмат.

Паспорт топшириш жараёнида фуқароларга ушбу ҳужжат билан боғлиқ кўплаб ҳуқуқ-лардан фойдаланиш баробарида, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мамлакатимизда ўрнатилган паспорт қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn