Битирувчилар учун муносиб таклиф
Версия для печати
  • 27 Май 2017

Битирувчилар учун муносиб таклиф

Президентимиз томонидан яқинда имзоланган “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида Самарқанд вилоятида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, Иштихонда маҳаллий ҳокимлик, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 251 корхона ва ташкилот 397 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Тадбирда, биринчи навбатда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ярмарка якунида 231 нафар фуқаро бўлажак меҳнат жамоаларини танлади. Шунингдек, 78 нафар коллеж битирувчисига ишга жойлашишлари учун йўлланма берилган бўлса, 24 нафарига тўрт томонлама шартномаларни имзолашга кўмаклашилди. Тадбиркор бўлиш истагидаги 35 нафар йигит-қиз эса имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини -берувчи сертификатга эга бўлди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn