«Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф»
  • 26 Май 2017

«Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф»

Президентимизнинг тегишли Фармони ижроси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигида 100 нафардан зиёд кишиларга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Н. Абдуллаева ана шундай бахтиёр ҳамюртларимиздан биридир.

— Қозоғистонда туғилганман, тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келганмиз, — дейди у. — Муносиб яшаш учун барча шарт-шароитимиз бўлса-да, узоқ йиллардан буён бир муаммо — фуқаролигим йўқлиги боис кўнгилда кемтиклик бор эди. Давлатимиз раҳбари Фармони билан бу армон ҳам ушалди. Энди Ўзбекистон фуқаросиман! Бундан ғурурланаман. Шундай олий шарафдан бағоят мамнунман. Юртимиз тараққиёти учун янада куч-ғайрат билан хизмат қиламан. 

Мамлакат бугуни ва эртаси учун мана шундай дахлдорлик туйғуси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини катта ҳаяжон ҳамда қувонч кўз ёшлари билан қабул қилиб олган ҳар бир юртдошимизга хосдир. Бунга ҳамоҳанг равишда Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, ҳар бир инсонга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун шукроналик, фахр ҳисси қалбларда жўш урмоқда.

Бундай тантанали маросимлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтаяпти.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn