Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият
  • 24 Май 2017

Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият

Пойтахтимизда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ОАВ олдида турган долзарб вазифалар” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С. Ҳакимов ҳамда бошқалар мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, аҳолини юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида тезкор хабардор қилиб бориш, бу жараёнда ОАВ зиммасидаги масъулият хусусида сўз юритишди.

— Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳа қатори оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Кушербаев. — Анжуманда айни жиҳатлардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ масалаларни оммавий ахборот воситаларида кенгроқ ёритишга урғу берилди. Шунингдек, танқидий-таҳлилий руҳдаги материаллар салмоғини кўпайтириш лозимлиги ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Қизғин мулоқот тарзида кечган тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn