«Оналик ва болалик: ўзгараётган дунё»
  • 12 Май 2017

«Оналик ва болалик: ўзгараётган дунё»

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Оналик ва болалик: ўзгараётган дунё” номли китоб тақдимоти ўтказилди. Мазкур тадбир 15 май — Халқаро оила куни муносабати -билан ташкил этилди.

Рисолада муаллиф Лазиз Раҳматов томонидан оналик ҳамда болаликка оид долзарб масалалар хорижнинг етакчи мамлакатлари мисолида аниқ далиллар асосида ёритилган бўлиб, Ўзбекистон тажрибаси билан қиёсий таҳлил қилинган. 

Қўлланмада БМТнинг халқаро тинчликпарвар кучлари таркибида хотин-қизлар фаоллиги ортаётгани, болалар ишлари билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган тузилмалар фаолияти, гендер тенглиги бўйича халқаро ташаббускорлар, кампаниялар, тамойиллар ҳамда баъзи тушунчалар тўғрисида маълумот берилган. Шунингдек, ҳомиладорлик даврида бериладиган таътиллар, нафақа тўлови, оналарга яратилган имтиёзлар, эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари, никоҳсиз фарзандлар туғилиши ҳамда ажримлар хусусида батафсил сўз юритилган.

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn