Махсус дастур асосида бошқарилади
  • 03 Май 2014

Махсус дастур асосида бошқарилади

Қарши шаҳридаги “Давр зийнати” хусусий корхонасига ўрнатилган технологияларни бошқариш учун деярли меҳнат талаб қилинмайди.

Чунки бу ерда иш жараёни компьютерлаштирилган дастурлар ёрдамида бажарилади. Оператор эса фақат маҳсулот сифатини назорат қилади, ускуналарнинг бир маромда ишлашини кузатади. Натижада илғор қурилмалар соатига 6 минг дона музқаймоқ тайёрлаб, бежирим қадоқларга ўрайди. 

— Лойиҳамизни рўёбга чиқаришда банкнинг молиявий мадади қўл келди, — дейди корхона раҳбари Ўктам Очилов.  — Ажратилган кредит ҳисобига Хитойдан 252 минг АҚШ долларилик технологик линия келтирдик. Ҳозир харидорларга 20 турдаги маҳсулотимизни тақдим этаяпмиз. Нафақат Қашқадарё, балки қўшни вилоятларда ҳам буюртмачиларимиз сафи кенгаймоқда. Ёз мавсуми бошланиши билан ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширамиз. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn