Жасорат ва матонат ифодаси
Версия для печати
  • 10 Май 2017

Жасорат ва матонат ифодаси

Орадан шунча йил ўтган бўлса-да, Иккинчи жаҳон уруши туфайли бошига тушган аччиқ қисматни халқимиз чуқур қайғу билан эслайди. Негаки, юртимизда ундан жабр кўрмаган бирорта хонадон йўқ, десак, муболаға эмас.

Ота-боболаримиз тинч ва фаровон ҳаёт учун жон олиб, жон беришган. Бинобарин, уларнинг хотирасини эъзозлаш, номларини ёд этиш, ҳозирги пайтда ҳаёт бўлган уруш -қатнашчиларига ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш бурчимиздир.

Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятида ана шундай эзгу ҳамда олижаноб мақсадлар мужассам. Бу кекса авлод вакилларига, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилган катта ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир юксак намунасидир.

Вилоятимизда айни дамда 87 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси ҳамда 2 минг 18 нафар фронт орти меҳнат фахрийси истиқомат қилади. Фармон ва қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, улардан мунтазам хабар олиш, турмуш шароитларини яхшилаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, моддий ҳамда маънавий кўмак бериш чораларини кўраяпмиз. Чунончи, ўтган муддат мобайнида уруш қатнашчилари хонадонларида бўлиб, уларга давлатимиз томонидан ажратилган бир марталик пул мукофоти ва навбатсиз автомобиль олиш ҳуқуқини тақдим этувчи сертификатларни тантанали тарзда топширдик.

Нуронийларимиз бундай ғамхўрлик ҳамда эътибордан хурсанд бўлиб, “Осмонимиз мусаффо, турмушимиз янада фаровон, Президентимиз омон бўлсинлар!” дея дуолар қилишаяпти. Маҳаллаларда, мактабу коллежларда уюштирилаётган учрашувлар ва давра -суҳбатларида ёшларимизни тинчликни асраб-авайлашга, қадрлашга, шу юртга муносиб фарзанд бўлишга ундашмоқда.

Фармон АМИНОВ,

«Нуроний» жамғармаси Бухоро вилояти бўлими кенгаши раиси.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn