Шукроналик ҳикмати
  • 10 Май 2017

Шукроналик ҳикмати

Урганч шаҳрилик 93 ёшли Каримбой Худойберганов “Шукроналикда ҳикмат кўп”, деб бот-бот таъкидлайди. Ўзи ҳам шунга амал қилиб яшайди. Бобонинг хулосасига кўра, узоқ умр кўришнинг асл синоати ҳам шунда. Негаки, ўзи айни йигитлик остонасида, 17 ёшида Иккинчи жаҳон урушига отланган. Ҳарбий денгиз флоти таркибида жангга кириб, душман билан мардонавор курашган. Шу боис отахонни гапга солсангиз, бугунги саодатли кунлардан завқланиб сўз очади.

— Ҳозир кўз ўнгимизда бўлаётган ўзгаришларни кўриб, яшариб кетгандай ҳис қиламан ўзимни, — дейди Каримбой бобо. — Юртимизда ҳар бир ислоҳот — инсон учун! Президентимиз “Халқ бой бўлсин, юртдошларимиз янада фаровон турмуш кечирсин”, деб қайғураяптилар. Албатта, ана шундай янгиланишлардан биз, кекса авлод вакиллари ҳам четда турмаслигимиз керак. Чунки нуронийларнинг йўл-йўриқлари, маслаҳату ўгитлари ёш авлод учун чинакам ибрат мактабидир. Шундагина давлатимиз томонидан бизга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиромга, оз бўлса-да, амалий ишларимиз билан жавоб қайтарган бўламиз.

Пиру бадавлат отахон 11 нафар фарзандни камолга етказган. Бугун 60 нафар набираю чевараси атрофида парвона. Муҳими, Каримбой бобо ўтаётган ҳаётидан рози. Умрининг давомчилари келажагидан кўнгли тўқ. У буни чинакам бахтиёрлик сурури, деб билади.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шомурот ШАРАПОВ олган сурат. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn