Ватанпарварлик мавзуси — ОАВ нигоҳида
  • 29 Апрель 2017

Ватанпарварлик мавзуси — ОАВ нигоҳида

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Армия — юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тушунтириш, Ватан ҳимоячилари ҳаётини теран ёритиш, ёшларни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, ҳарбий мавзуда қалам тебратадиган оммавий ахборот воситалари вакилларини рағбатлантириш мақсадида уюштирилди. Унга босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, интернет ва фотожурналистика йўналишларида ижод қилаётган юзга яқин ОАВ вакиллари томонидан ижодий ишлар тақдим этилди.

Танловда ўз йўналишлари бўйича “Еркин Қарақалпақстан” газетаси махсус мухбири Руслан Арзиев, “Yoshlar” телерадиоканали катта муҳаррири Музаффар Усмоний, “Ўзбекистон” телерадиоканали бўлим мудири Гулмира Бекмуродова, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Роман Бондарчук ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа -вазирлиги “Ватанпарвар” бирлашган таҳририяти фотомухбири Баҳром Абдураҳимов биринчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фазлиддин АБИЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn