ТИББИЁТ

ТИББИЁТ

Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими янги бинода фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бу ерда “Велла плюс” масъулияти чекланган жамияти бинокорлари томонидан 3 миллиард 700 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. 

— Янги бинода шифокорлар учун барча қулайлик яратилган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Эркин Ўринов. — Илғор технологик жиҳозлар, замонавий тиббий асбоб-ускуналар фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда. Қолаверса, лаборатория-таҳлил жараёнини ўтказиш учун зарур шарт-шароит вужудга келди. 

 

Азамат  ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес юритиш шароитини янада яхшилаш мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис соҳага доир  қонун ва  бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар узлуксиз такомиллаштирилаётир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Голландиянинг “Philips Healthcare” компанияси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида интервенцион кардиология бўлимини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Нишон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникага ультратовуш аппаратлари, юрак, жигар, буйрак ва бошқа ички касалликларни аниқлашда қўлланиладиган замонавий ускуна ҳамда жиҳозлар келтирилди. Бу эса хасталикларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш баробарида беморларни самарали даволашда янги имкониятларни яратди.
— Поликлиникамиз 250 қатновга мўлжалланган, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Икром Бозоров. — Бир миллиард сўмликдан зиёд реконструкция ишларидан сўнг муассасамиз янада чирой очиб, диагностика маркази, лаборатория ва физиотерапия бўлимларига эга бўлдик. Уларда ўрнатилган ускуналар тумандаги 130 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш имконини беради. Жорий йилда “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида бу ерга янги рентген қурилмаси, бош мия ҳамда кўкрак қафаси касалликларини аниқловчи замонавий жиҳозлар келтирилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вилоятда
14 та кўп тармоқли марказий поликлиника фаолият юритмоқда.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида саломатлик ҳафталиги ўтказилди. Мазкур тадбир Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги қарори билан тасдиқланган 2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастурига мувофиқ ташкил этилди.
Тиббиёт ходимлари маҳаллалар, таълим муассасаларида бўлиб, аҳоли орасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликлар ҳамда уларга қарши курашишда қўлланиладиган тиббий ҳимоя усуллари, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳ оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бордилар.
— Ҳафталикни ўтказишдан кўзлаган бош мақсадимиз ҳар ким ўз саломатлиги учун, аввало, ўзи масъул эканлигини тушунтиришдан иборат, — дейди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Г. Ҳожиметова. — Ўтган йиллар давомида кўплаб ана шундай тарғибот тадбирларини амалга оширдик. Бу, албатта, ўзининг самарасини бераяпти. Мисол тариқасида эрта никоҳнинг камайгани, шифокор назоратидан ўтаётган ҳомиладор аёлларнинг кўпайганини келтириб ўтишимиз мумкин. Бунинг натижасида ногирон болаларнинг дунёга келиши кескин камайди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Марҳамат туманида иш бошлаган “Orifjon ota” шифо масканининг уч қаватли биноси ўзига хос услубда безатилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Инсон, унинг манфаатини таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезони саналади. Хусусан, бу аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳам муҳим босқичга айланган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Кўк турп дастурхонга ўзгача зеб беради. Инчунун, сабзавотнинг ушбу тури шифобахш хусусиятлари кўплиги билан қадрлидир. Шу маънода, уни “табиатнинг мўъжазгина дорихонаси” дейиш мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Зайтун дарахти қадим замонлардан буён маданий равишда парваришланиб келинади. Унинг меваси ва мойи нафақат озиқ-овқат, балки кўпгина хасталикларга шифо сифатида жуда қадрланади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар бир йилга ўзига хос ном бериш ва шу асосда Давлат дастурини қабул қилиш жараёнида, аввало, тиббий-ижтимоий чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили бўлаётир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Чуст тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқхона бўлими яқин вақтга қадар марказий шифохона биносида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn