Озон терапияси
  • 30 Июнь 2016

Озон терапияси

Сирдарё туманидаги “Мирзо Қуддус” масъулияти чекланган жамиятига қарашли хусусий клиникада даволаш-профилактика муолажалари озон терапияси асосида амалга оширилмоқда.

— Ҳозир мазкур тиббиёт технологияси АҚШ ва Европа давлатларида кенг қўлланилаяпти, — дейди муассаса бош шифокори ўафур Қуддусов. — Боиси ушбу амалиётнинг афзалликлари кўп бор синовдан ўтган. Масалан, озон билан тўйинтирилган сув ҳамда мой қоннинг тери остидаги капилляр томирлар орқали айланишини яхшилайди. Қолаверса, у юрак-ишемик, сурункали вирус, ошқозон-ичак, иккиламчи иммунитет танқислиги, қандли диабет сингари ўнлаб хасталикларнинг олдини олиш ва даволашда самарали восита ҳисобланади.

Клиникада тиббий мақсадда қўлланиладиган озон гази махсус қурилмалар ёрдамида ҳосил қилинаётир. Бунинг учун кислород суюлтирилган озон ҳолатига келтирилади. -Ундан муолажада фойдаланиш эса икки усулда — истеъмол этиш ҳамда ички вена томирларига инфузион қоришмага аралаштирилган ҳолда юбориш орқали бажарилмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn