Энг маҳоратли ҳамшира аниқланди
  • 01 Июнь 2016

Энг маҳоратли ҳамшира аниқланди

Нукусда “Ҳамшира — 2016” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, шифокорлар, ҳамширалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Бугунги кунда юртимиз соғлиқни сақлаш муассасаларида 320 мингга яқин ўрта тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда. Ёш ҳамшираларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва малакасини оширишда ушбу танлов алоҳида ўрин тутаётир.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида ўтказилган беллашувда юртимизнинг барча ҳудудидан ташриф буюрган ҳамширалар ўзларининг назарий билимларини намойиш этишди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиалида эса танловнинг амалиёт қисми бўлиб ўтди. Ҳайъат аъзолари ҳамда тажрибали -мутахассислар кузатуви остида ўн тўрт нафар ҳамширанинг беморни қабул қилиш, муолажаларни бажариш, бемор аҳволи юзасидан хулоса чиқариш бўйича ҳаракатларига баҳо берилди.

— Олти йилдан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиалида ҳамшира бўлиб ишлайман, — дейди танлов қатнашчиси Хуршида Саидова. — Муассасамиз энг илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Уларни маҳорат билан бошқариш баробарида, нуфузли тиббий масканларда малакамизни ҳам оширмоқдамиз. Бевосита ушбу кўрик ҳақида айтсам, бу биз учун жуда катта имконият. Зеро, тажриба алмашиш фаолиятимизни янада яхши йўлга қўйишда муҳим омилдир.

Умуман, иштирокчилар бешта шарт асосида беллашиб, билим ва маҳорат борасида бири-биридан кам эмасликларини -намойиш этишди.

Якунда Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрожарроҳлик бўлими ҳамшираси Ойсара Низанова ғолиб, деб топилди. Кейинги ўринлар тошкентлик Гулруҳ ўайратова ҳамда наманганлик Муаззам Йўлдошевага насиб қилди.

ўолиблар ҳамда иштирокчилар ташкилотчиларнинг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn