Соғлом турмуш асоси
  • 08 Апрель 2016

Соғлом турмуш асоси

Андижонда “Биз буюк юртнинг баркамол фарзандларимиз!” шиори остида аёллар сув спорти фестивали ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда халқ таълими бошқармалари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда иштирокчилар сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш турлари бўйича ўз истеъдодларини намойиш қилишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида мамлакатимизда спорт жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. Ҳудудларда инфратузилманинг йилдан-йилга такомиллаштирилаётгани жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилаяпти. Масалан, айни пайтда биргина Андижон вилоятида 20 мингдан ортиқ хотин-қиз спорт билан мунтазам шуғулланаётгани, 110 минг нафари соғломлаштириш машғулотларига қамраб олингани ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишда катта аҳамият касб этаётир.

Тадбирда спортнинг сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш турлари бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони, қатор халқаро турнирлар совриндорлари Зебунисо Алишерова, Дилрабо Аҳмедова, Фарида Мўминжонова, Альмира Маматказина, Бегойим Бозорова, Ирода Садриддинова, Шоҳсанам Тошпўлатова каби тажрибали спортчилар қаторида ёш иқтидор эгаларининг кўргазмали чиқишлари ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 

Фестиваль эл суйган санъаткорлар ва ҳаваскор ижрочилар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Бебаҳо бойлик қадри Замонавий шифо маскани »