Дастур ижроси — амалда
  • 24 Март 2016

Дастур ижроси — амалда

Ғаллаорол туманида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури асосида бирламчи тиббий-санитария хизматини ривожлантириш борасида қатор тадбирлар амалга оширилаяпти.

Хусусан, “Ҳумо қурилиш сервис” хусусий фирмаси бунёдкорлари саъй-ҳаракати билан туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси реконструкция қилинди. Шунингдек, қабул бўлими биноси қайтадан бунёд этилди. Бунинг учун 2 миллиард 471 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари, Инвестиция дастури доирасида “Кўкбулоқ”, “Шерқангли”, “Олимлар” қишлоқ врачлик пунктларида ҳам жами 114 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
— Бу каби янгиланишлар туфайли аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азамат Тўйчиев. — Жорий йил бошида “Саломатлик-3” лойиҳасига асосан, туманимиздаги шифо масканларига жами 116 миллион 500 минг сўмлик замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn