Тиббий хизмат ва аҳоли саломатлиги
  • 12 Март 2016

Тиббий хизмат ва аҳоли саломатлиги

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг барча ҳудудида замонавий тиббиёт муассасалари барпо қилиниб, улар зарур ускуналар, техника ва технологиялар билан жиҳозланди. Бу эса аҳолига жаҳон стандартларига мос тиббий ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича ноёб миллий модель вужудга келди.

Пойтахтимизда ташкил этилган Европа тиббиёт ассоциациялари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг форумида шулар хусусида сўз юритилди. Унда Германия, Франция, Польша, Бельгия, Португалия каби йигирмадан ортиқ давлатлардан мутахассислар қатнашди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда тиббиёт масканлари, жумладан, жойларда фаолият кўрсатаётган перинатал марказларининг моддий-техника базаси тубдан яхшиланмоқда. Уларда фаолият кўрсатаётган кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ҳам самарали тизим яратилган.

2016 йил юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани ҳамда бу борада Давлат дастурининг қабул қилингани аҳоли саломатлигини муҳофаза этишда алоҳида аҳамиятга эга.

 

Дилмурод СОДИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn