Таъсири олти хил
  • 02 Март 2016

Таъсири олти хил

Ерқалампир кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб, у зиравор сифатида ишлатилиши ҳаммага маълум. Шифобахшлигини алоҳида қайд этиш лозим. 

Дарҳақиқат, ерқалампир иштаҳа очиш, ичак фаолиятини яхшилаш, пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Гастрит ёки ошқозон кислоталик даражаси пасайган пайтда унинг янги сиқиб олинган шираси тавсия этилади. Шунингдек, танада шиш бўлганида, пешоб-тош хасталиги, подагра, бод (ревматизм), беланги (радикулит) сингари хасталикларни даволашда ҳам қўл келади. 

Ўсимликнинг илдиз дамламаси ёхуд бўтқаси йирингли жароҳатлар, яралар, қулоқ яллиғланишига эм тушади. Ширасини сув билан суюлтириб, томоқ чайилса, оғиз шиллиқ қавати яллиғланиши, муртак безлари шамоллашини бартараф этади. 

Зиқнафас (бронхиал астма)ни даволашда ҳам ерқалампир қўлланилади. Бунинг учун ўртача катталикдаги ўсимлик илдизи майдаланиб, унга 100 мл. лимон шарбати аралаштирилади. Ҳосил бўлган қаймоқсимон қуюқ массадан ярим чой қошиқдан нонуштадан 25 дақиқа кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Ўткир ва сурункали гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, юрак касалликларида ерқалампирни қўллаш мумкин эмас.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ

тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn