Шифо масканининг янги қиёфаси
  • 24 Февраль 2016

Шифо масканининг янги қиёфаси

Хива тумани тиббиёт бирлашмасининг 150 ўринли туғуруқ мажмуаси ва 65 ўринли болалар бўлими янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун салкам 6 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Ўз навбатида, шифо маскани атрофи ободонлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ерга келтирилган энг сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари эса беморларга аниқ ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда хасталикларни самарали даволаш имконини беради. 

Умуман олганда,  вилоятда ўтган йили 11 та тиббиёт муассасасида 27 миллиард сўмликдан ортиқ мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бундай хайрли чора-тадбирлар жорий — Соғлом она ва бола йилида изчил давом эттирилмоқда.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn