Компьютерлаштирилган тиббий ускуна ташхис қўяди
  • 01 Апрель 2014

Компьютерлаштирилган тиббий ускуна ташхис қўяди

Шеробод туманида жойлашган “Шифо” хусусий клиникасига Буюк Британиянинг “BTL” компаниясидан компьютерлаштирилган махсус тиббиёт дастгоҳи келтириб ўрнатилди.

— Вилоятимизда ҳозирча ягона бўлган ушбу ускуна ёрдамида умуртқа поғонаси ҳамда кўкрак қафаси билан боғлиқ касалликларни жарроҳлик амалиётисиз даволаш мумкин, — дейди мазкур муассаса шифокори Улуғбек Раҳматов. — Унинг яна бир афзаллиги шуки, оғриқли нуқталарни, касаллик келиб чиқиш сабабларини аниқлашга ҳам ёрдам беради.
Шунингдек, тиббиёт муассасасига юрак ва асаб касалликларига ташхис қўювчи замонавий диагностика анжомлари келтирилгани аҳоли учун айни муддао бўлди.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn