Тиббиёт: Устувор вазифалар, салмоқли натижалар
Версия для печати
  • 03 Октябрь 2015

Тиббиёт: Устувор вазифалар, салмоқли натижалар

Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон урологияси: ушбу йўналишда белгиланган устувор вазифалар ва бу борада эришилаётган натижалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли юртимизда энг илғор даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланган шифо масканлари барпо этилиб, кадрлар салоҳияти ошаётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, жойлардаги скрининг марказлари, туғуруқ мажмуалари, вилоятлар кўп тармоқли шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари халқимизнинг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилаётир.
Республика ихтисослаштирилган урология маркази ҳам ана шундай тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда йилига 30 минг  нафарга яқин беморга малакали тиббий хизмат кўрсатилиб, 8,5 мингдан зиёд мураккаб ва тиғсиз жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Қолаверса, ўнта йўналишда хизмат кўрсатувчи махсус тиббий хоналардан иборат маслаҳат-диагностика поликлиникаси, 100 ўринли стационар бўлим, дорихона, лаборатория, рентген, радиология, эндоскопия хоналари мавжуд. Марказда компьютер тармоғи орқали иш юритиш тизими жорий этилган бўлиб, ягона тизим ёрдамида беморларнинг “касаллик тарихи” электрон шаклда юритилади ҳамда электрон архивда сақланади.
Шунингдек, марказда “Siemens”, “Dantek”, “К. Storz”, “Wolf” каби машҳур компанияларнинг энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналари ва жиҳозларидан кенг фойдаланилмоқда. Бугунги кунда хасталикка чалинганларнинг аксарияти замонавий асосда, яъни эндоскопик усулда даволанаяпти. Шу боис ҳозир юртимиз урология йўналишида энг мураккаб касалликларни ҳам самарали даволай олиш имкониятига эга давлатлар қаторидан ўрин эгаллади. Бу эса илғор тиббиёт технологиялари жорий қилинган мамлакатларда эришилган кўрсаткичларга тенг.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn