Саломатликка йўналтирилган сармоя
  • 30 Сентябрь 2015

Саломатликка йўналтирилган сармоя

Кейинги йилларда Тошкент вилоятидаги 200 дан ортиқ қишлоқ врачлик пункти ва кўп тармоқли поликлиникалар янгидан жиҳозланиб, илғор ташхис ҳамда даволаш ускуналарига эга бўлди.

Қибрай тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳам ана шундай имкониятлар яратилган муассасалардан биридир. Бундан сал аввалроқ манзилли дастур асосида  3,6 миллиард сўм маблағ асосида янгидан қуриб битказилган ушбу тиббиёт маскани айни пайтда тумандаги 22 та қишлоқ врачлик пунктига маслаҳат маркази вазифасини ҳам ўтамоқда.
“Саломатлик-3” лойиҳаси асосида поликлиникага 130 миллион сўмлик замонавий тиббиёт анжомлари келтирилгач, бу ерда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати янада яхшиланди. Айниқса, юрак-қон томир, ички аъзолар ва кўз касалликларига аниқ ташхис қўйишда фойдаланиладиган электрон ускуналар, шунингдек, скрининг ҳамда лаборатория-таҳлил бўлинмалари поликлиника хизматидан фойдаланувчиларга катта қулайлик яратмоқда.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn