«Саломатлик поезди» — Оролбўйида
  • 18 Сентябрь 2015

«Саломатлик поезди» — Оролбўйида

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилган навбатдаги “Саломатлик поезди” Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.

Оролбўйи минтақасидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида “Тошкент — Тўрткўл — Мискин — Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланган мазкур поездда жами 739 миллион 388 минг сўмликдан зиёд дори-дармон, тиббий жиҳозлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилди.
— Тўрткўл, Беруний, Амударё, Элликқалъа туманларидаги шифо масканлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, минтақадаги Меҳрибонлик уйлари озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий жиҳозлар билан таъминланди, — дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Ўрозгул Ембергенова. — Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига турли дармондорилар ҳам тарқатилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn