Аҳоли соғлиғи — муҳофазада
  • 18 Сентябрь 2015

Аҳоли соғлиғи — муҳофазада

Кармана туманида Корея Республикасининг Инха университети госпитали шифокорлари томонидан кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Хорижлик мутахассислар беморларда аниқланган хасталиклар юзасидан зарур муолажаларни қўллаб, ўз маслаҳатларини беришди.
Айтиш жоизки, ушбу хайрли ишни амалга оширишда чет эллик мутахассисларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари ҳамкорлик қилишди. Шунингдек, икки кунлик тиббий кўрик давомида аҳолига юз турдаги бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Азамат ЗАРИПОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn