ҚВПнинг кўркам биноси
  • 31 Июль 2015

ҚВПнинг кўркам биноси

Қизилтепа туманидаги “Хўжа Ҳасан” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Зарафшон” қишлоқ врачлик пунктининг биноси 145 миллион сўм эвазига қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

— Аввалги бинога учта хона қўшилди, канализация, электр ва иситиш тармоқлари, том, эшик-деразалар янгиланди, — дейди шифо маскани мудири Ж. Назаров. — Шунингдек, қўшимча иккита кундузги даволаниш хонаси ташкил этилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn