Замонавий ташхис қурилмаси
  • 07 Июль 2015

Замонавий ташхис қурилмаси

Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида дигитайзер рақамли рентген аппарати ўрнатилди.

Германияда ишлаб чиқарилган бу ускуна амалдагиларидан фарқли равишда, рентген тасвирларини бир неча кўринишда акс эттиради. Ҳатто 1,5 сантиметрлик шикастланишлар тасвирини ҳам сифатли чиқаради.
— Мазкур қурилманинг ташхис қўйишдаги юқори аниқлиги туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати тобора яхшиланмоқда, — дейди марказ бош шифокорининг ўринбосари Ш. Раҳмонов. — Яқин кунларда эса яна бир қатор илғор тиббиёт ускуналарини келтиришни мўлжаллаб турибмиз.


С. ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn