Хизмат — беминнат
  • 07 Июль 2015

Хизмат — беминнат

Тўрақўрғон туманидаги “Янгиобод” қишлоқ врачлик пункти қошида кекса ёшдаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаси фаолият бошлади.

“Кексаларни эъзозлаш  йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу муассаса ҳудудда истиқомат қилаётган 1800 нафардан зиёд отахон ва онахонларнинг саломатлиги сақлашда муҳим ўрин тутади. Беморларга ташхис қўйиш ва даволашни намунали амалга ошириш мақсадида ушбу маскан зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамширалар беморлар қабулини ташкил этишдан ташқари, патронаж асосида ҳам, тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. 


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn