Замонавий тиббиёт мажмуаси
  • 01 Июль 2015

Замонавий тиббиёт мажмуаси

Урганч шаҳри марказида фаолият бошлаган “Мед комплекс” масъулияти чекланган жамияти Германия, Англия ва Хитойдан келтирилган энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминланган.

Бу эса муассасага мурожаат қилган беморларга тезкор ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда уларни самарали даволаш имконини бермоқда.
Ушбу тиббиёт мажмуасини бунёд этиш учун 2,5 миллиард сўм миқдорида сармоя ўзлаштирилди. Унинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш мақсадида йил охирига қадар яна 3 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилаётир.
Айни пайтда бу ерда 150 нафарга яқин беморга тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn