Ҳамширалар танлови
  • 06 Июнь 2015

Ҳамширалар танлови

Қарши шаҳрида “Ҳамшира — 2015” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи якунланди. Унда беллашувнинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 17 нафар тиббиёт мутахассиси бешта шарт бўйича ўзаро беллашди.

Якунда Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ комплекси ҳамшираси Мадина Имомова биринчи ўринга муносиб кўрилди. Кейинги ўринларни Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг гинекология бўлими ҳамшираси Камола Аминова ва вилоят сил касалликлари диспансери ҳамшираси Нилуфар Негматова эгаллади.


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn