Ўн олти турдаги таҳлил
  • 17 Март 2015

Ўн олти турдаги таҳлил

Узун туманидаги “Dilfuza-Sitora-shifo” хусусий клиникасига Германиядан иммунофермент аппарати ҳамда биокимёвий таҳлиллар ўтказадиган замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди.

— Шифохонамизда, асосан, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилади, — дейди клиника раҳбари Камолиддин Мансуров. — Айни пайтда бу ердаги янги тиббий жиҳозлар ёрдамида қондаги қанд, холестерин, кальций, кислоталар миқдорини аниқлаш каби 16 турдаги таҳлиллар амалга оширилмоқда. Эндиликда клиникамизда стоматология хизматларини ҳам йўлга қўйишни режалаштирганмиз.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn