Тадқиқотчининг ноёб кашфиёти
  • 23 Январь 2015

Тадқиқотчининг ноёб кашфиёти

Китоблик ёш тадқиқотчи Ёрқин Тошмуродов яратган компьютер томографияси одам организмидаги хавфли ўсимтанинг бир микрометргача бўлган тугунини ҳам аниқлай олади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, саратон касаллигининг ўнлаб турлари мавжуд.

Афсуски, уларни олдиндан аниқлаш борасидаги имкониятлар ҳали етарли эмас.
Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтида илмий изланиш олиб бораётган ёш олимнинг тадқиқотлари натижасида ушбу хасталикка эрта босқичда ташхис қўйиш ва унинг олдини олиш имконияти юзага келди.
— Тиббиёт муассасаларида фойдаланилаётган томография ускунаси ёрдамида инсон танасидаги ўсимта ёки тугуннинг фақат бир миллиметрдан бир сантиметргача бўлган ҳажмини ўлчаш мумкин, — дейди Ёрқин Тошмуродов. — Янги қурилманинг афзаллиги шундаки, у энди пайдо бўлаётган касаллик тугунчаларини ҳам бошланғич давридаёқ илғаб олади. Беморни текшириш жараёнида рентген нурланиши таъсири амалдаги ускуналарга нисбатан ўн баробаргача камаяди.
Таъкидлаш керакки, мазкур қурилмадан вилоят шошилинч тиббий ёрдам, онкология диспансери ва бошқа тиббиёт муассасаларида кенг фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn