Мураккаб жарроҳлик амалиёти
  • 22 Январь 2015

Мураккаб жарроҳлик амалиёти

Вилоят кўз касалликлари шифохонасида илк бор  катарактани факоэмульсфикация усули билан олиб ташлаш амалиёти йўлга қўйилди. Швейцариядан замонавий катарекс ускунаси харид қилингач, шифохонада ана шундай имконият юзага келди.

— Бу усул кўз жарроҳлиги амалиётида ноёб ва энг самарали саналади, — дейди муассаса бош шифокори Ҳасан Рўзиев. — Мазкур жараён кичик кесим киритиш орқали ультратовуш ёрдамида гавҳарни сўриб олиш ва кўз ичига сунъий юмшоқ кўз гавҳарини қўйишга асосланади. Уни чоксиз операция усули дейиш ҳам мумкин. Амалиёт қўлланилганидан кейин орадан бир-икки кун ўтибоқ беморнинг кўриш қобилияти ўткирлашади. Бундан ташқари, яқинда Германиядан сотиб олинган замонавий лазер аппарати кўмагида ҳам беморларда чоксиз жарроҳлик амалиётини ўтказишга киришдик.
Эътиборлиси, шифохонага сўнгги икки йил давомида умумий қиймати 400 минг АҚШ долларилик замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилиб ўрнатилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn