Марказнинг замонавий бўлими
  • 20 Декабрь 2014

Марказнинг замонавий бўлими

Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг жарроҳлик бўлими фойдаланишга топширилди. Натижада бу ерда лор, травматология-ортопедия йўналишлари бўйича ҳам муолажа ишлари йўлга қўйилди.

— Янги бўлим очилиши туфайли вилоятимизда ихтисослаштирилган ва марказлаштирилган болалар жарроҳлиги маскани пайдо бўлди, — дейди муассаса бош шифокори Акбаржон Мирзахонов. — Бу юртимизда ёш авлод саломатлигини сақлашга юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир ҳаётий ифодасидир.
Айни чоғда болалар жарроҳлик бўлими Германиядан келтирилган энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Хусусан, бу ерга ўрнатилган анализатор ёрдамида бир дақиқада 22 кўрсаткичдаги таҳлил натижаларини олиш мумкин. Шунингдек, қондаги кислород меъёрини аниқловчи, томчилатиб дори юбориш тезлигини автоматик равишда бошқарувчи ҳамда шу каби илғор аппаратлар даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn