Дори воситалари маҳаллийлаштирилди
  • 20 Декабрь 2014

Дори воситалари маҳаллийлаштирилди

Бундан уч йил олдин Термиз шаҳрида хорижлик инвесторлар томонидан киритилган 2 миллион АҚШ долларилик сармоя эвазига “Новофарм” қўшма корхонасига асос солинган эди.

Айни пайтда бу ерда импорт ўрнини босувчи 9 турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилаяпти. Шу билан бирга, корхонада Ҳиндистондан келтирилган хом ашё эвазига 4 турдаги антибиотик, ошқозон-ичак, юрак-қон томир касалликларига қарши дори-дармонларни қадоқлаш ҳам йўлга қўйилди. Эътиборлиси, уларнинг сиртқи қопламалари, фойдаланиш йўриқномалари ҳамда қутилари корхона цехларида тайёрланаётгани маҳсулот таннархи арзонлигини таъминлаяпти.
— Айни пайтда яна иккита цех қурилиши якунига етмоқда, — дейди корхона раҳбари Вагмаре Ражендкумар. — Жумладан, йил якунига қадар суюқ ва капсула шаклидаги малҳамлар ҳамда шприцлар ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Пировардида 60 та қўшимча иш ўрни яратилади. Фаолиятимизни кенгайтириш эвазига даромадимиз ҳам ортади.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn