Саломатлик йўлидаги лойиҳа
  • 02 Декабрь 2014

Саломатлик йўлидаги лойиҳа

Йод — инсон организми учун ўта зарур микроэлементлардан бири.
Шуни ҳисобга олган Нукус шаҳрилик тадбиркор Байрам Абатов айнан йодланган ош тузи ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Данияр бий” корхонасини ташкил қилди. Айни пайтда бу ерда кунига 2 тоннагача ана шундай шифобахш неъмат қадоқланмоқда.
— Организмнинг йодга бўлган эҳтиёжини мунтазам қондириб боришнинг энг мақбул йўли кундалик ош тузини йодланган ҳолда истеъмол қилишдир, — дейди тадбиркор. — Зеро, танадаги туз захираси мунтазам тўлдириб борилса, кўплаб касалликларнинг олди олинади. Фаолиятимизни йўлга қўйишда, аввало, ана шу омил муҳим асос бўлди.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn