Эзгуликка йўғрилган эътибор
  • 19 Ноябрь 2014

Эзгуликка йўғрилган эътибор

Бир неча йилдирки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди болаларни юртимиз клиникалари ва тиббиёт марказларида, шунингдек, чет эл клиникаларида  соғломлаштириш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

Соғлом бола йилида ҳам эзгуликка йўғрилган ана шундай ташаббуслар йўлга қўйилаётир. Хусусан, куни кеча Сингапур Республикасидан ўттиз нафар малакали шифокор, жумладан, пластик жарроҳ, анестезиолог, ортодантист, педиатр-анестезиолог, педиатр, педиатр-реаниматолог ва бошқа мутахассислар пойтахтимизга ташриф буюрди. Улар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Шунингдек, ҳафталик давомида мамлакатимиз шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиётини ҳам ўтайди. Эътиборли жиҳати, сингапурлик шифокорлар қўйилган ташхис бўйича беморларга дори-дармон ва санитария-гигиеник воситалар ҳам тарқатмоқда. 


Аббос ЭРГАШЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn